
Мадриднинг "Реал" клуби икки ҳимоячиси билан хайрлашишни режалаштирмоқда. AS нашрининг хабарига кўра, немис Антонио Рюдигер ва австриялик Давид Алаба жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритилган.
Клубда ушбу футболчиларнинг тез-тез жароҳат олиши билан боғлиқ ҳолатга норозилик билдирган. Шунингдек, Рюдигер ва Алабанинг "қироллик" клуби билан шартномалари келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етиши қайд этилган.
Давид 2021 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, Антонио эса Мадрид клубига 2022 йил ёзида қўшилган эди. Ла Лига чемпионатининг 12-туридан сўнг Хаби Алонсонинг шогирдлари 31 очко тўплаб, мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда.
Мадрид гранди навбатдаги ўйинини 23-ноябр куни "Эльче"га қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.