
Собиқ словениялик футболчи Юрай Куцка "Милан"нинг португалиялик ҳужумчиси Рафаэл Леау ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, дастлаб Леауга нисбатан шубҳа билан қараган ва ундан яхши футболчи чиқишига ишонмаган.
"Леау? Мен ундан яхши нарса чиқади деб ўйламаган эдим, чунки у майдонда худди сайр қилиб юргандек ҳаракат қиларди", - деди Куцка pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Куцка "Милан"да 2015-2017 йилларда ўйнаган, сўнг 2018-2022 йилларда "Парма" сафида тўп сурган. Айнан "Парма" футболчиси сифатида у 2019 йили Италияга келган Леау билан учрашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.