date

Брозович яна А Серияда ўйнаши мумкин


Хорватиялик ярим ҳимоячи Марсело Брозович яна Италия чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбалaрга кўра, "Ювентус" футболчининг трансфер имкониятларини кузатиб бормоқда, бироқ Брозовичнинг йилига 25 миллион евро миқдоридаги маоши жиддий тўсиқ бўлиб турибди. Шунингдек, 33 ёшли футболчига "Милан", "Рома" ва "Интер" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Брозович Саудия Арабистонига кетишидан олдин айнан "нерадзурри" таркибида ўйнаган эди. Агар ярим ҳимоячи "Ал-Наср" билан шартномасини узайтирмаса, унинг трансфери январ ойидаёқ амалга ошиши мумкин.

Жорий мавсумда Брозович барча мусобақаларда жами 13 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва икки марта голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Брозович яна А Серияда ўйнаши мумкин