
“Сандерленд” ярим ҳимоячиси Гранит Жака Англия Премьер Лигасига қайтгач, ҳайратланарли ўйин намойиш қилмоқда. Машҳур статистик портал WhoScored 33 ёшли швейцариялик футболчининг жорий мавсумдаги ўйинини 7,37 балл билан баҳолади ва уни лигада иккинчи ўринга қўйди.
Рейтингнинг биринчи поғонасида “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд (7,90 балл) жойлашган. У 11 ўйинда 14 та гол уришга муваффақ бўлган.
Учинчи ўринни эса “Арсенал” ярим ҳимоячиси Деклан Райс (7,33 балл) эгаллаб турибди. Топ-10 ликда шунингдек, Норди Мукиеле (“Сандерленд”), Мойсес Кайседо (“Челси”), Габриэль дос Сантос (“Арсенал”), Жереми Доку (“Манчестер Сити”), Ден Баллард (“Сандерленд”), Муҳаммад Кудус (“Вест Хэм”) ва Жек Грилиш (“Эвертон”) каби футболчилар ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.