
Арсенал жамоаси муҳим футболчисининг жароҳати туфайли хавотирда. Бир неча кун аввал Бразилия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида марказий ҳимоячи Габриэл жароҳат олган эди.
BBC хабарига кўра, дастлабки маълумотларга кўра, Габриэлнинг тикланиши учун камида тўрт ҳафта вақт талаб этилади. Эҳтимол, бразилиялик футболчи январгача майдонга туша олмаслиги ҳам мумкин.
Яқин кунларда футболчининг қўшимча тиббий кўрикдан ўтиши натижасида аниқроқ маълумотлар эълон қилинади. 2025/2026 мавсумида Габриэл Арсенал сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, икки гол урди ҳамда жамоадошларига уч бор голли пас узатган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.