
Ўз даврининг машҳур футболчиларидан бири бўлган Андрей Канчельскис яқин орада Англияга сафар қилиши ҳақида маълум қилди. Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси 2-декабрь куни Англияга йўл олишини ва у ерда икки ҳафта давомида бўлишини маълум қилди.
Канчельскиснинг сўзларига кўра, «Эвертон» уни янги стадионига бир неча бор таклиф қилган. У жамоа бош мураббийи Девид Мойес қўл остида малака оширади ва «Манчестер Юнайтед»даги собиқ мураббийи Алекс Фергюсон билан учрашишга ҳам умид қилмоқда.
«Девид Мойес билан ишлаш? Ҳа, айтиш мумкинки, мен айнан шу мақсадда кетмоқдаман.
Девиднинг мулоқотдаги соддалиги менга жуда ёқади. У «Эвертон»да қандай ишлаётганини ўрганишни хоҳлайман», - дейди Канчельскис Sport24 нашрига берган интервьюсида.
Айни вақтда «Эвертон» Англия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.