
Италиянинг "Милан" клуби қишки трансфер ойнасида "Удинезе" ҳимоячиси, даниялик Томаш Кристенсени таркибга қўшишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta Dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, "Милан" спорт директори Игли Таре Кристенсени сотиб олишни қатъий тавсия қилмоқда. Қизиқ томони шундаки, ҳозирда футболчи жароҳати сабаб майдонга туша олмаяпти.
У сентябрь охирида жароҳат олган. Кристенсеннинг трансфер нархи "Милан" учун 15-20 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Айни дамда "Милан" А Серия чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб турибди ва навбатдаги учрашувини "Интер"га қарши ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.