
Борнмут жамоаси вингери Антуан Семеньо фаолиятини Ливерпулда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Ливерпуль Борнмутга Семеньонинг трансфери учун 73,5 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини маълум қилган. Бироқ Борнмут раҳбарияти трансфер суммаси ҳақида маълумотнинг оммага ошкор бўлганидан норози.
Шунга қарамай, агар футболчининг жамоани тарк этиши муқаррар бўлса, Борнмут трансферни трансфер ойнасининг дастлабки икки ҳафтасида якунламоқчи. Ҳозирда 25 ёшли Антуан Семеньо жамоани тарк этиб, Чемпионлар лигаси даражасидаги клубга ўтишни хоҳламоқда.
Жорий мавсумда у Борнмут сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.