
Монако клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин Россия терма жамоасининг энг техник футболчиси ҳақида фикр билдирди. У ўзини баҳолашдан тийилиб, Алексей Миранчукни мақтади.
"Мен ўзимни баҳоламайман. Менинг фикримча, бу - Лёха Миранчук.
Унинг техникаси жуда ёқади. Биринчи тўпи билан ишлаши ажойиб.
Унга қандай пас берилмасин, тўпни шундай қабул қиладики, гўё тўп аллақачон унинг оёғида бўлган", - деди Головин Матч ТВга берган интервьюсида. Жорий мавсумда МЛС лигасида Аталанта Юнайтед шарафини ҳимоя қилаётган Алексей Миранчук клуб даражасида 38 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Трансфермаркт портали 30 ёшли футболчининг нархини 9 миллион евро деб баҳоламоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.