
Москванинг "Спартак" жамоаси собиқ ҳимоячиси Александр Бубнов Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпинни ким алмаштириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. "Бердиевни кўриб чиқиш мумкин.
Унинг эришган ютуқлари бор. У "Барселона"ни мағлуб этган.
Бу "Армавир"ни бошқариш билан бир хил эмас", - деди эксперт "Коммент.Шоу" YouTube каналига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Карпин 2021-йилдан бери Россия терма жамоасининг бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда.
2022-йил февралидан бошлаб халқаро тақиқ туфайли миллий жамоа фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиши мумкин. Сўнгги ўйинда Карпин шогирдлари Сочидаги стадионда Чили терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.