date

Арсенал янги Эссьенни нишонга олди


Лондондаги "Арсенал" клуби "Нордшелланд"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Калеб Йиренки билан қизиқмоқда. "Канонирлар" вакиллари аллақачон Данияга ташриф буюриб, ганалик футболчини кузатиб чиқдилар.

Шунингдек, бу иқтидорли ярим ҳимоячини "Борнмут" клуби ҳам назорат қилмоқда. Daily Mail хабарига кўра, Калебни ўйин услуби туфайли кўпинча "янги Майкл Эссьен" деб аташади.

Калеб Йиренки "Нордшелланд"нинг асосий жамоасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 4 та голли узатма берган. Шунингдек, у Гана миллий терма жамоаси сафида 8 марта ўйинда иштирок этган.

Transfermarkt портали африкалик бу иқтидор эгасининг қийматини 1 миллион еврога баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал янги Эссьенни нишонга олди