
VI Ислом бирдамлиги ўйинларида навбатдаги кун ҳам ортда қолди ва бу сафар ҳам Ўзбекистон делегацияси ўзининг барқарор натижалари билан кўпчиликни қувонтиришга муваффақ бўлди. Спортчиларимиз бир кунда жами 11 та медални қўлга киритди — 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.
Олтин медаллар
Бу босқичда энг юксак натижани қуйидаги спортчилар қайд этди:
— енгил атлетикада узунликка сакраш бўйича Анвар Анваров;
— эркаклар ўртасида жамоавий рапира бўйича қиличбозларимиз;
— аёллар жамоавий шпага бўйича терма жамоа вакиллари.
Кумуш медаллар
Кумуш мукофот соҳиби бўлган спортчилар қуйидагилар:
— аёллар курашида -68 кг вазнда Светлана Оқназарова;
— енгил атлетикада кўпкураш йўналишида Ўғилой Норбоева;
— аёллар жамоавий сабля бӯйича қилuчбозларимиз;
— эркаклар жамоавий сабля беллашувида терма жамоа.
Бронза медаллари
Бронза ғолиблари ҳам бугунги муваффақиятга ўз ҳиссасини қўшди:
— пара енгил атлетикада найза улоқтириш бўйича Наталя Семёнова;
— эркин курашда -57 кг вазнда Ғуломжон Абдуллаев;
— эркин курашда -65 кг вазнда Умиджон Жалолов;
— аёллар курашида -62 кг вазнда Нигина Собирова.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, спортчиларимиз ҳар бир йўналишда қатъият ва ирода намойиш этиб, мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилди. Уларнинг бугунги натижалари умумий жамоавий ҳисобда ҳам Ўзбекистон термасининг мақомини мустаҳкамлаб бормоқда.
Терма жамоамиз мусобақанинг қолган кунларида ҳам яна янги медаллар ва юқори натижалар билан мухлисларни хурсанд қилишига ишонч катта.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.