date

Адриен Рабио дерби олдидан ҳолати ҳақида гапирди


Француз ярим ҳимоячиси Адриен Рабио сўнгги марта "Милан" сафида октябрь ойининг бошида майдонга тушган эди. У жароҳатдан тўлиқ тикланди ва "Интер"га қарши бўлиб ўтадиган дербига ҳозирлик кўрмоқда.

Рабио ўзининг соғлиғи ҳақида фикр билдирди. "Менда ҳаммаси жойида.

Сўнгги ҳафталарда спорт залда ва ундан ташқарида кўп ишладим. Майдонга тушишни жуда соғиндим.

Жисмоний ва руҳий ҳолатим аъло даражада. Ҳеч бир спортчи жароҳат олишни ёқтирмайди.

Бу даврда жамоага ёрдам бера олмаганимдан афсусдаман. Тикланиш жараёни бироз кўпроқ вақт олди, чунки болдир жароҳатларида эҳтиёткорлик зарур.

Рискка бормаслик яхшироқ", – деди Рабио DAZNга. Шунингдек, Рабио яқинлашиб келаётган милан дербиси ҳақида фикрларини билдирди.

Француз футболчиси ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалаба голини уришни орзу қилишини айтди. "Интер" ва "Милан" ўртасидаги учрашув якшанба куни, 23-ноябр куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Адриен Рабио дерби олдидан ҳолати ҳақида гапирди