
Италиянинг "Милан" клуби собиқ футболчиси Массимо Амброзини Карло Анчелотти билан узоқ йиллик ҳамкорлик ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Анчелоттининг асосий профессионаллик хусусиятларидан бири шундаки, у даврида ҳар бир футболчи ўзини жамоа учун муҳим ҳис қилган.
"У жуда нозик сезгирлик ва юқори даражадаги маҳоратга эга эди. Унинг қўл остида ҳар бир футболчи ўзини жамоа учун муҳим деб ҳис қиларди", – дейди Амброзини pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти "Милан" клубини 2001 йилдан 2008 йилгача бошқарган ва унинг даврида жамоа икки марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. Ҳозирда у Бразилия терма жамоасида фаолият олиб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.