date

Барселона Марк Гехи бўйича қарор қабул қилди


Барселона "Кристал Пелас" жамоаси марказий ҳимоячиси Марк Гехининг трансфери бўйича даъвогарлар қаторида қолмоқда. "Қалдирғочлар" сардори билан шартнома январ ойида арзонроқ нархда ёки июлда эркин агент сифатида имзоланиши мумкин.

Mundo Deportivo хабарича, инглиз футболчиси "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг назарига тушган, аммо каталонияликлар бошқа йирик клублар футболчига янада фойдали шартлар таклиф этса, уни сотиб олиш учун шиддатли кураш олиб бормайди. Марк Гехини қўлга киритишга "Бавария", "Ливерпул", "Манчестер Юнайтед", Мадриднинг "Реал" клуби ва бошқа жамоалар ҳам қизиқмоқда.

Ҳозирча маълум бўлган ягона нарса шуки, 25 ёшли футболчи "Кристал Пелас" билан муддати тугаётган шартномасини узайтирмоқчи эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Марк Гехи бўйича қарор қабул қилди