
Марсель ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг ўзининг футболчилик фаолиятидаги 400-голини уришга эришди. 36 ёшли футболчи бугунги Франция 1-лигаси доирасидаги ўйинда Ниццага қарши баҳсда ҳисобни очди.
У 11-дақиқада Бенжамин Павар узатмасидан сўнг гол киритди. Обамеянг клубдаги фаолияти давомида жами 361 та гол урган, миллий терма жамоаси сафида эса рақиб дарвозасини 39 бор ишғол қилган.
Тажрибали ҳужумчи жорий йилда "Марсель"га қайтди. У бунгача "Ал-Қадисийя", "Челси", "Барселона", Лондоннинг "Арсенал", Дортмунднинг "Боруссия", "Сент-Этьен", "Монако", "Лилль", "Дижон" ва "Милан" клубларида тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.