date

Реал дарвозабони Англияга ўтиши мумкин


Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони, украиналик Андрей Лунин фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар бермоқда.

Манбаларига кўра, 26 ёшли посбонни Лондоннинг "Тоттенҳем" клуби қишки трансфер ойнасидан ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Ушбу трансфер қиймати 12-15 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Андрей Лунин "Реал" сафига 2018-йил ёзида қўшилган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029/2030-йилги мавсум охирида ниҳоясига етади.

Ҳозирда дарвозабоннинг трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал дарвозабони Англияга ўтиши мумкин