date

Наполи Конте ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди


Наполи спорт директори Жованни Манна бош мураббий Антонио Контенинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Шанба куни неаполликлар ўз майдонида "Аталанта"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Ўйиндан аввал оммавий ахборот воситаларида мураббийнинг клуб раҳбарияти ва жамоа футболчилари билан келишмовчилиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бунга Контенинг жамоа таркиби ва баъзи футболчиларнинг ўз ишига бўлган муносабатига нисбатан кескин фикрлари сабаб бўлган эди.

"Баъзи нарсалар шунчаки сенсацияга айлантирилади, лекин бу одатий ҳол. Ҳатто мураббийнинг истеъфоси ҳақида ҳам гапирилди, лекин Конте фақат жамоанинг даражасини кўтариш мақсадида сигнал берди, ва мен буни ёмон деб ҳисобламайман.

Биз доимо бир томонда бўлганмиз. Бизнинг умумий қадриятларимиз бор ва биз буни ўтган ва ҳозирги мавсумда ҳам намоён этдик.

Ҳаммаси яхши", – деди Манна Sky Sportга берган интервьюсида. 25-ноябр, сешанба куни Наполи Чемпионлар Лигаси доирасида Қарабоғга қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наполи Конте ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди