
"Бавария"нинг ҳужумчиси Харри Кейн "Фрайбург" устидан 6:2 ҳисобида эришилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Мюнхенликлар ўйиннинг дастлабки 17 дақиқасида икки гол ўтказиб юборишганига қарамай, танаффусга қадар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
Иккинчи бўлимда эса тўрт марта рақиб дарвозасини нишонга олишиб, йирик ғалабага эришишди. "Дастлабки 20 дақиқада биз унчалик яхши ўйин кўрсата олмадик, бироқ характерамизни намойиш этдик.
Танаффусдан кейин тез орада гол уриб, олдинга чиқиб олганимиз муҳим бўлди. Иккинчи бўлимда биз анча фаолроқ бўлиб, тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам жуда яхши ўйин кўрсатдик. Бу "Бавария"нинг ҳақиқий юзини кўрсатди. Жуда ажойиб ғалаба!" – деди Кейн ўйиндан сўнгги интервьюсида.
У "Фрайбург" дарвозасига киритилган тўртинчи гол муаллифи бўлди. "Бавария" Бундеслиганинг 11-туридан сўнг 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жамоа "Байер"ни саккиз очкого орқада қолдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
