date

Эвертон Сантьяго Кастрони сотиб олмоқчи


Англиянинг "Эвертон" клуби Италиянинг "Болонья" жамоаси ҳужумчиси Сантьяго Кастрога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Эвертон" раҳбарияти қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва шу боис "Болонья" клубига Кастро трансфери бўйича расмий таклиф қилишни мўлжалламоқда. Маълум қилинишича, Италия клуби 21 ёшли аргентиналик футболчини 35 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Жорий мавсумда Кастро барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг "Болонья" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача тузилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эвертон Сантьяго Кастрони сотиб олмоқчи