date

Артета: 6 очколик фарқ ҳали ҳеч нарсани англатмайди


Якшанба куни "Арсенал" дербида "Тоттенҳем"ни йирик ҳисобда, 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба туфайли "канонирлар" Англия Премер-лигаси турнир жадвалида яқин таъқибчиси "Челси"дан 6 очкога олдинга ўтди.

Ҳозирда мавсумда ҳали 26 тур ўйинлари бор. Шунингдек, "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета ўзининг матбуот анжуманида бу ҳолат ҳақида хулоса қилишга ҳали эрта эканлигини таъкидлади.

"– Сиз жадвалда 6 очколик фарқ билан етакчисиз. Бу нимани англатади?" – деган саволга Артета қисқа жавоб берди: "– Бу лига шароитида?

Деярли ҳеч нарсани." 26-ноябрь куни "Арсенал" Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария"га қарши ўйнайди, 30-ноябрь куни эса айнан "Челси" билан учрашув ўтказади. Эслатиб ўтамиз, "канонирлар" охирги марта Англия чемпионилигини 2004 йилда қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета: 6 очколик фарқ ҳали ҳеч нарсани англатмайди