date

Аллегри: Чиройли ғалаба, завқландим


Италия чемпионатининг ўн иккинчи тури марказий учрашувида "Милан" жамоаси "Интер"ни мағлубиятга учратиб, бу мавсумда рақибига тўртинчи мағлубиятни раво кўрди. "Милан" бош мураббийи Массимиляно Аллегри ўйиндан кейин натижа ва шогирдларининг ўйинидан қониққанини яширмади.

"Чиройли ғалаба, ўйин ҳақиқатан ҳам завқ бағишлади. Ўйиннинг бошида бироз сусткашлик бўлди, аммо кейин ўз ўйинимизни топдик.

Дарвозага 4-5 марта хавфли ҳужумлар уюштирдик. Охирида эса стандарт вазиятларда ва ҳимояда ажойиб ўйнадик", деди Аллегри pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.

Ушбу ғалаба "Милан"га Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиш имконини берди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аллегри: Чиройли ғалаба, завқландим