
Португалиялик ярим ҳимоячи Жоау Палинья, ҳозирда Германиянинг "Бавария" клубидан "Тоттенҳем"га ижарага олинган футболчи, Жейми Каррегернинг танқидларига муносабат билдирди. Собиқ "Ливерпул" футболчиси Каррегер Палиняни тўпни майдон бўйлаб самарали суриш учун етарлича яхши эмас деб баҳолаган эди.
"Мен Каррегернинг таҳлилини кўрдим, чунки баъзи одамлар уни менга юборишди. Нима дейишим мумкин?
Агар у ҳатто Криштиану Роналдуни ҳам танқид қилган бўлса... Айрим одамлар телевизорга чиқиш учун бошқаларни танқид қилиши керак бўлади", – деди Палинья The Guardian нашрига берган интервьюсида.
"Эҳтимол, у менинг "Тоттенҳем"даги ўйинларимни кўпроқ томоша қилиши керакдир. Мен жуда яхши мавсум ўтказяпман.
Кўпчиликнинг биз ҳақимизда нима дейиши мен учун унчалик муҳим эмас, муҳим нарса – бизнинг бунга қандай муносабатда бўлишимиздир." Шунингдек, 30 ёшли футболчи Англияда қолишга қарши эмаслигини, лекин бу масала клуб раҳбариятига боғлиқ эканини таъкидлади. "Бу саволни клуб эгаси ёки спорт директорлари – Фабио Паратичи ва Йохан Лангега берishingiz керак, менга эмас.
Мен бу ерда жуда бахтлиман, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилаяпман, бу ўзгача бир нарса", – деди Палинья. Жорий мавсумда Жоау Палинья клуб даражасида 19 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.