date

Аленичев Россия гранд жамоаларга қарши ўйнашини истайди

Аленичев Россия гранд жамоаларга қарши ўйнашини истайди
Собиқ таниқли футболчи Дмитрий Аленичев Россия терма жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Жамоа кетма-кет 23 ўйинда мағлубиятсиз серия қайд этди, аммо сўнгги учрашувда Чили терма жамоасига ютқазди.

"Яхши статистик кўрсаткич. Албатта, Испания, Германия, Франция каби гранд жамоаларга қарши ўйнаб ўзимизни синаб кўришни истаймиз.

Жамоамизнинг тўрт йилдан бери мағлубиятга учрамагани эса ижобий факт", - дейди Аленичев "Матч ТВ" сайтига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойидаги BetBoom дўстлик ўйинларида Россия Перуга қарши 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди ва Чилига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа навбатдаги йиғилишини март ойида ўтказиши кутилмоқда. UEFA ва FIFA томонидан Россия футбол иттифоқига нисбатан қўлланилган санкциялар давом этаётганлиги сабабли ҳозирда Россия терма жамоаси фақат дўстлик ўйинларида иштирок этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аленичев Россия гранд жамоаларга қарши ўйнашини истайди