date

Интер собиқ дарвозабони жамоа инқирозини рад этди

Интер собиқ дарвозабони жамоа инқирозини рад этди
Милан "Интер"ининг собиқ дарвозабони Силвано Мартина "Евро-Футбол.ру" нашрига берган интервьюсида "нерадзурралар" инқирозга учрагани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Унга кўра, "Милан" билан бўлиб ўтган дерби бошқа натижа билан якунланиши мумкин эди.

"Интер" мағлубиятдан ортиқча хафа бўлиши ва чуқур сабабларга изланиши шарт эмас. Агар Чаҳланоғлу пенальтини голга айлантирганида, натижа бутунлай бошқача бўлар эди.

Жамоанинг ҳеч қандай инқирози йўқ," - деди Мартина. Аввалроқ "Интер" ўз уйида бўлиб ўтган Милан дербисида 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Ягона голни Кристиан Пулишич киритди. Учрашувнинг 74-дақиқасида Ҳакан Чаҳланоғлу пенальтини амалга ошира олмади.

12 турдан сўнг "Интер" 24 очко билан А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу мағлубият жамоа бош мураббийи Кристиан Киву учун 2025/2026-йилги мавсумдаги тўртинчи йўқотиш бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер собиқ дарвозабони жамоа инқирозини рад этди