
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси фахрий президенти Ули Хёнесс Испаниянинг "Барселона" клуби бошқарув моделини кескин танқид қилди. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.
"Менимча, "Барселона" ҳеч қачон ўрнак клуб бўлолмайди. Уларнинг қарзи 1,3 миллиард доллар.
Бу қандай ишлайди, тушунмайман. Менга уларнинг ҳали ҳам юқори даражада ўйнашига рухсат берилаётгани абсурд ва ғалати туюлади.
Бундай бошқарув модели ҳурматга лойиқ эмас. Ҳар қандай одатдаги давлатда, бундай ёмон бошқарувдаги жамоа юқори лигага кира олмас эди.
Ростини айтсам, уларнинг ҳали ҳам бу даражада экани мўъжиза", - деди Ули Хёнесс ўз норозилигини билдириш асносида. "Бу ҳолат бизнинг "Бавария"даги бошқарув тизимимиз ва молиявий барқарорлигимиз билан кескин фарқ қилади.
Бизнинг бошқарувимиз, иқтисодий стандартларимиз ва молиявий фокусларга боғлиқ бўлмаган спортдаги устунлигимиз ҳар бир Европа клуби учун намуна бўлиши керак. Биз бундан фахрланамиз", - дея қўшимча қилди Хёнесс.
Маълумот учун, "Барселона" жамоаси Чемпионлар лигасида 5 марта ғолиб чиққан. Уларнинг сўнгги ғалабаси 2014-15 йилги мавсумда қайд этилган.
"Бавария" эса 6 марта йирик еврокупок чемпиони бўлган бўлиб, сўнгги бор 2019-20 йилги мавсумда ғолибликни қўлга киритган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.