date

Россия ва Ангола ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Россия ва Ангола ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин
Ангола Футбол Федерацияси раҳбари Алвес Симош Россия терма жамоаси билан 2026 йилда ўртоқлик учрашуви ўтказиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. "Россия терма жамоаси билан ўйин келаси йили ўтказилиши мумкин.

Биз ҳеч қандай муаммосиз Россияда ўйнашга тайёрмиз", — деди у Sport24 нашрига берган интервьюсида. Мутаҳассиснинг таъкидлашича, айни пайтда Ангола янги рақибларни қидириш жараёнида бўлиб, Россия терма жамоасидан расмий таклиф кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ангола 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Саралаш босқичида D гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб, 10 ўйиндан 12 очко тўплади.

Гуруҳда Ливия, Камерун ва Кабо-Верде жамоалари ундан юқорирақ ўринларни эгаллади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия ва Ангола ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин