date

Ян Облак: Келажак ноаниқ бўлиб қолмоқда


Словениялик дарвозабон Ян Облак 2014 йилдан бери Мадриднинг "Атлетико" жамоасида ўйнаб келади ва клубнинг асосий рамзларидан бирига айланган. Бироқ, тажрибали посбон келажаги ҳақида аниқ гапиришни истамаяпти.

Облакнинг сўзларига кўра, у амалдаги шартномага эга, аммо яқин келажак ҳақида ишончи йўқ. "Футболчиларнинг келажагини ҳар доим ўзлари ҳал қилмайди.

Менда шартнома бор, аммо ёзда нима бўлишини билмайман. Ҳозирча фақат бугунги кун ҳақида ўйлаяпман ва ушбу мавсум бизга қувончли лаҳзаларни олиб келишига умид қиламан", - дейди Облак derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ян Облак фаолиятини ўз ватанида, Словения клубларида, шунингдек, Португалияда давом эттирган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ян Облак: Келажак ноаниқ бўлиб қолмоқда