date

Левандовски "Фенербахче"га рад жавобини берди

Левандовски "Фенербахче"га рад жавобини берди
Барселонанинг поляк ҳужумчиси Роберт Левандовски Туркиянинг "Фенербахче" клубига ўтишни рад этди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Аввалроқ, "Фенербахче" 37 ёшли ҳужумчини трансфер қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълумот чиққанди. Манбага кўра, Левандовски январ ойида турк клубига ўтишдан бош тортди.

Футболчи камида жорий мавсум охиригача "Барселона"да қолишни истамоқда. Жорий мавсумда Левандовски барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

Футболчининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзда ниҳоясига етади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски "Фенербахче"га рад жавобини берди