date

Нойер: Арсенал Бавариядан кучлироқ бўлди

Нойер: Арсенал Бавариядан кучлироқ бўлди
Бавариянинг дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 5-турида Лондонда ўтган Арсеналга қарши ўйинда (1:3) мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Англия клуби 22, 69 ва 77-дақиқаларда Юррйен Тимбер, Нони Мадуеке ҳамда Габриэль Мартинелли томонидан урилган голлар эвазига ғалаба қозонди.

Меҳмонлар сафида 32-дақиқада Леннарт Карл ўз номини таблога ёздириб қўйди. "Албатта, бундай натижа бизни хурсанд қилмайди, чунки биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик.

Иккинчи бўлимни таҳлил қилсак, Арсеналнинг ғалабаси ҳақли эди. Биз ҳал қилувчи вазиятларда ўзимизни яхши кўрсата олмадик ва танаффусдан сўнг кам имконият яратдик.

Адолатли якун бўлди", – деди Нойер интервьюсида. Ҳозирда Арсенал 15 очко билан гуруҳ жадвалида етакчилик қилмоқда, Бавария эса 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нойер: Арсенал Бавариядан кучлироқ бўлди