date

Рабио: Мейнан дербида ажойиб ўйнади


Француз дарвозабони Майк Мейнан ўтган дам олиш кунлари "Милан"нинг "Интер"га қарши дербисидаги ғалабасида муҳим рол ўйнади. У Ҳакон Чалханўғлунинг пенальти зарбасини қайтариб, бир нечта муҳим сейвлар амалга оширди.

Унинг бу ажойиб ўйини ҳақида жамоадоши, француз ярим ҳимоячиси Адриен Рабио фикр билдирди. "Якшанба куни Майк ажойиб эди.

Умид қиламанки, у биз билан, яъни 'Милан'да қолади. Дунё футболида кучли дарвозабонлар кўп эмас, Майк улардан бири.

У клубни яхши кўради, лекин унинг шартнома музокаралари ҳақида батафсил маълумотга эга эмасман", - дея Рабионинг сўзларини келтиради pianetamilan.it. Эслатиб ўтамиз, Майк Мейнан 2021-йилдан бери "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рабио: Мейнан дербида ажойиб ўйнади