23:49 / 26.01.2017
5 466

«Реал» сафарда «Сельта» билан дуранг ўйнади ва Испания кубогидан чиқиб кетди

«Реал» сафарда «Сельта» билан дуранг ўйнади ва Испания кубогидан чиқиб кетди

Испания Кубоги чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Сельта» – «Реал» Мадрид учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ушбу учрашувда томонлар муроса йўлини танладилар, икки ўйин натижасига кўра эса «Сельта» кейинги босқичга йўл олди.

Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир вақтда Данило ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашувнинг 62-дақиқасида Роналду ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган бўлса, 85-дақиқада «Сельта» вакили Васс жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Лукас Васкес томонидан киритилган гол мадридлик футболчиларни қутқариб қололмади ва «Сельта» аввалги учрашувдаги ғалаба туфайли ярим финалга йўл олди.

Испания Кубоги

Чорак финал, Жавоб учрашуви

Сельта – Реал Мадрид 2:2 (1:0, 1:2)


Голлар: 1:0 – 44, автогол Данило, 1:1 – 62 Роналду, 2:1 – 85 Васс, 2:2 – 90 Васкес.

Сельта – Альварес, Мальо, Кастро, Кабраль, Ронкалья, Васс (Гомес, 88), Радоя, Диас, Бонгонда, Аспас (Фонтас, 90), Гвидетти (Хосабед, 84).

Реал Мадрид – Касилья, Начо, Рамос, Данило, Кроос, Ковачич, Каземиро (Диас, 89), Асенсио (Васкес, 76), Иско (Мората, 80), Бензема, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Мальо (35), Васс (54), Кастро (72), Данило (75).

Дастлабки учрашув: 2:1

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» сафарда «Сельта» билан дуранг ўйнади ва Испания кубогидан чиқиб кетди