date

Челси сардори Рис Жеймснинг фикрлари


Челсининг ҳимоячиси ва сардори Рис Жеймс "Арсенал" билан 1:1 ҳисобига дурранг ўйнаган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. "Кўклар" сардори ўйин давомида самарали узатмаси билан ажралиб турди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Шу билан бирга, Челси 38-дақиқадан бошлаб Мойсес Кайседонинг майдондан четлатилиши сабабли камчиликда ўйнади. "Ҳамма бизнинг қаерда эканимизни ва нимаг а интилаётганимизни кўрди.

Биз ўзимизни баланд овозда танитдик. Ғалаба қозонмасак ҳам, кўплаб ижобий жиҳатларни кўриш мумкин.

Жамоамдан фахрланаман. Бугун жуда қийин бўлди", - деди Рис Жеймс журналист Фабрицио Романога берган интервьюсида.

Челси Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 13-турдан сўнг 24 очко билан учинчи ўринда бормоқда, "Арсенал" эса 30 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Челси сардори Рис Жеймснинг фикрлари