date

Жирона дарвозабони: Биз Реалдан яхшироқ эдик


Жирона жамоасининг дарвозабони Пауло Гассанига Мадриднинг Реал жамоасига қарши кечган (1:1) учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди. "Биз уч очкони қўлга киритишни хоҳлаган эдик.

Бугунги ўйинда ғалабага интилишимиз яққол сезилди. Биз Реалдан кўра кўпроқ имконият яратдик, бироқ бундай даражадаги рақибга қарши дуранг ҳам яхши натижа", – деди Гассанига ўйин сўнгида журналистларга.

Мазкур натижадан сўнг Жирона 14 турдан кейин тўплаган 12 очко билан қуйи лигага тушиб қолиш зонасида қолмоқда. Реал эса 33 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Чемпионат жадвалида Барселона 34 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жирона дарвозабони: Биз Реалдан яхшироқ эдик