
Сентябр ойида Айтана Бонмати кетма-кет учинчи йил "Олтин тўп" совринини қўлга киритган эди. Бироқ, эндиликда ушбу юлдуз футболчи жароҳат олган.
27 ёшли Бонмати Испания терма жамоаси машғулотида кичик болдир суяги синган. Натижада, Бонмати 2-декабр, сешанба куни Германияга қарши бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси финалининг жавоб ўйинида иштирок эта олмайди.
Мазкур баҳснинг биринчи учрашуви 0:0 ҳисобида якунланган эди. Жароҳатдан сўнг, Айтана Бонмати қўшимча тиббий кўрик ва даволаниш учун ўз клубига қайтади.
Тикланиш муддати эса жарроҳлик аралашуви зарур бўлиш-бўлмаслигига боғлиқ, деб хабар бермоқда ESPN.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.