Нойер: "Келажакка шошилишни истамайман"

Нойер: "Келажакка шошилишни истамайман"

Нойер: "Келажакка шошилишни истамайман"
39 ёшли "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер яна бир бор клуб билан шартномани узайтириш масаласига тўхталди. "Бу борада шошилишни хоҳламайман.

Муҳими, ўзимга савол бериш: "Танам қандай аҳволда? Соғлигим қандай?

Фаолиятни давом эттиришнинг маъноси борми?" Буни аниқлаш учун бироз вақт керак," — деди Нойер Sky Sport Germany нашрига берган интервьюсида. Нойер 2011 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келади.

Жорий мавсумда у барча турнирларни ҳисобга олганда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ўтказиб юборди ва 6 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Дарвозабоннинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар