date

Россия ЖЧ-2018 мезбонлигини 15 йил аввал қўлга киритган


Бугундан аниқ 15 йил аввал, 2010-йил 2-декабр куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 2018-йилги Жаҳон чемпионатининг мезбони аниқланган эди. Ўша куни Россия ушбу мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритиб, катта қувонч билан нишонлаганди.

ЖЧ-2018 мезбонлиги учун иккинчи босқич овоз беришда Россия 13 та овоз тўплади. Испания ва Португалиядан иборат қўшма номзод 7 та овоз, Нидерландия ва Бельгия тандеми эса бор-йўғи 2 та овоз олди.

2018-йилги Жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси ўз майдонида чорак финалга қадар етиб борди. Чорак финалда Станислав Черчесов бошчилигидаги жамоа Хорватия билан 2:2 ҳисобига дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.

Якунда хорватлар турнирнинг кумуш медал соҳибига айландилар ва финалда Францияга 2:4 ҳисобига ютқаздилар. Ҳозирги кунда Россия терма жамоаси халқаро санкциялар сабаб фақатгина ўртоқлик ўйинларини ўтказмоқда.

"Бугунги кун тарихи" рукни.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия ЖЧ-2018 мезбонлигини 15 йил аввал қўлга киритган