date

Мбаппе Дезире Дуэнинг ютуғини табриклади


ПСЖ ҳужумчиси Дезире Дуэ йил якунларига кўра энг яхши ёш футболчига бериладиган "Golden Boy" мукофотини қўлга киритди. Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе ўз жамоадошини табриклади.

"Табриклайман, юлдуз! Бу мукофотга тўлиқ лойиқсан!

Ҳозирги лаҳзадан завқлан, яхши тиклан ва тезроқ бизга қайт!", – деб ёзди Мбаппе ижтимоий тармоқларда. Айни вақтда Дезире Дуэ жароҳати сабаб ПСЖ тиббий марказида даволанмоқда.

20 ёшли ҳужумчи охирги марта 29-октябрь куни майдонга тушган эди. Унинг декабрь ойи ўрталарида сафга қайтиши кутилмоқда.

ПСЖ айни пайтда Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва "Ланс"дан бир очкога орқада қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Дезире Дуэнинг ютуғини табриклади