
Милан "Интер" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Весли Снейдер келаси Жаҳон чемпионатида фаворит жамоалар сифатида қайси термаларни кўраётганини айтди. "Мен Бразилия, Франция, Португалия ва Испанияни фаворитлар деб биламан.
Шунингдек, Англия, Аргентина ва Нидерландия жамоаларини ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Уларнинг кучли таркиби ярим финалга чиқиш имкониятига эга.
Агар Германия ўз анъанавий кучли ўйинига қайтса, у ҳам чемпионлик учун курашиши мумкин," - дея Marca газетаси Снейдернинг сўзларини келтиради. Жаҳон чемпионати келаси йил ёз фаслида Шимолий Америкада ўтказилади.
Нуфузли мусобақани АҚШ, Канада ва Мексика қабул қилади. Ҳозирги Жаҳон чемпиони Аргентина миллий термаси ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.