
“Манчестер Сити” клуби қишки трансфер ойнаси даврида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун маҳоратли тўпурарни қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда. The Times нашрининг маълумотларига кўра, клуб январь ойида “Борнмут”нинг 25 ёшли ҳужумчиси Антуан Семеньони ўз сафига қўшишга тайёргарлик кўрмоқда.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” Семеньонинг шартномасидаги махсус бандни фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Бу банд фаоллашса, клуб унинг трансфери учун тахминан 74 миллион евро тўлашга мажбур бўлади.
Семеньо 2023 йилнинг январидан буён “Борнмут” клубида тўп сурмоқда. Ушбу клуб маҳоратли форвардни “Бристоль Сити”дан 10 миллион еврога трансфер қилган эди. Жорий мавсумда Семеньо 12 ўйинда 6 та гол уриши ва 3 та голли узатма беришга муваффақ бўлди.
“Манчестер Сити”нинг бу трансферни амалга ошириш орқали ўз ҳужум чизиғини янада кучайтиришга интилаётгани маълум. Семеньонинг шахсий статистикаси ва потенциали клуб учун катта ахамиятга эга бўлиши кутилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.