
“Монако” жамоаси футболчиси Алексей Головиннинг агенти Александр Клюев ўз мижозининг Франция фуқаролигини олиш масаласи муҳокама қилинмаганини маълум қилди. Клюевнинг сўзларига кўра, Головин билан ҳозирча бошқа давлат фуқаролигига оид ҳеч қандай гап-сўзлар бўлмаган.
Ҳозирда футболчи учун энг муҳим нарса - “Брест”га қарши ўйинга тайёргарлик кўришдир. "Француз паспорти ҳақида ҳеч қандай суҳбат бўлмади", - дейди Клюев Sport24 нашрига.
Франция Лига 1 мусобақасининг жорий мавсумида Головин 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатма амалга оширган. Чемпионлар Лигасида эса у 3 та учрашувда қатнашган, бироқ гол ура олмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.