Сафонов ПСЖ таркибида дебют қилиши мумкин

Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов жорий мавсумда «ПСЖ» сафида биринчи марта майдонга тушиш имкониятига эга бўлиши мумкин. RMC Sport ахборотига кўра, жамоанинг асосий дарвозабони Люка Шевалье бугун умумий машғулотларда иштирок этмади.
Сабаби, у «Монако»га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олган. «ПСЖ»нинг навбатдаги ўйини 6-декабрь куни «Ренн» клубига қарши бўлиб ўтади.
Лига 1нинг 15-туридан ўрин олган ушбу учрашувда Шевальенинг ҳолатидан келиб чиқиб, Сафонов майдонга тушиши эҳтимоли юқори. У 2024-йилнинг ёзида франсуз жамоасига қўшилган бўлса-да, ҳозиргача мураббийлар штаби тўлиқ Шевалье хизматидан фойдаланган ва Сафоновга ўйин амалиёти берилмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг