
Италиялик собиқ ҳужумчи Кристиан Вьери ўз юртдош журналистларига мурожаат қилиб, Милан "Интер"ининг янги юлдузи Пио Эспозито атрофида ортиқча шов-шув яратмасликни сўради. Унга кўра, ёш футболчи ўзининг фаолиятини тўғри йўналишда ривожлантирмоқда.
"Мен унинг ҳолатини яхши тушунаман. Менинг давримда ҳам шундай бўлган – бир-икки гол урасан ва сени дарҳол буюк футболчилар билан қиёслай бошлашади.
Бу мутлақо фойдасиз машғулот. Муваффақиятга эришиш учун ягона йўл бор – бутунлай кўнгил бериш, тўғри менталитет ва жисмоний тайёргарлик.
Менимча, Пио тўғри йўлда," – деди Кристиан Вьери La Repubblica нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, "Интер" Италия чемпионатининг амалдаги витсе-чемпиони ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.