
Россиялик ярим ҳимоячи, "Монако" футбол клуби ўйинчиси Александр Головин клубдаги роли ҳақида фикр билдирди. Футболчи сўнгги йилларда ўзини жамоанинг етакчиси сифатида ҳис қилаётганини таъкидлади.
"Мен кийиниш хонасида кўп гапирмайман, лекин муҳим вазиятларда масъулиятни ўзимга олишга тайёрман. Умуман олганда, ўз имкониятларимни майдонда кўрсатишни афзал кўраман", - деди Головин "Монако" матбуот хизмати билан суҳбатда.
Жорий мавсумда 29 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 11 ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Головиннинг "Монако" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.