date

Де Дзерби Чемпионлар Лигаси орзусида


Марсель жамоаси бош мураббийи, италиялик мутахассис Роберто де Дзерби Чемпионлар Лигасида муваффақиятга эришишни хоҳлаётганини маълум қилди. У буни айнан ҳозирги жамоаси билан амалга оширишни режа қилмоқда ва бу клуб билан узоқ муддатли ҳамкорликни мақсад қилганини таъкидлади.

"Ўзимни бу ерда узоқ муддатли лойиҳанинг бир қисми сифатида тасаввур қиламан. Камида уч йилга мўлжалланган режаларим бор.

Чемпионлар Лигасида охиригача етиб боришни хоҳлайман. Нега биз буни орзу қилолмаймиз?

Агар ПСЖ бунга эришган бўлса, биз ҳам уддалай оламиз. Январ ойида биз учун муҳим ўйинлар бўлади ва кўп нарса ўшанда ҳал бўлади", деди Де Дзерби derbyderbyderby.it нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Марсель клуби 1993-йилда Бернард Тапи даврида Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де Дзерби Чемпионлар Лигаси орзусида