
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Александр Сёрлот фаолиятини Испания чемпионатидан Туркия Суперлигига ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Ягиз Сабунжўғлу ўзининг ижтимоий тармоғида хабар берди.
Маълум бўлишича, томонлар келаси ҳафта музокаралар ўтказиши мумкин. Агар Испаниянинг топ-клуби қишки трансфер ойнасида янги ҳужумчи билан таркибни кучайтирса, турк клуби Сёрлотни сотиб олиш бўйича расмий таклиф беради.
Норвегиялик футболчи ўзи "Атлетико"да барқарор ўйин амалиётига эга эмаслиги сабабли жамоани алмаштиришга қарши эмас. Сёрлотнинг "Атлетико" билан шартномаси 2028-йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Унинг трансфер нархи ҳозирги вақтда 25 миллион еврога баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.