
Италиялик ҳимоячи Андреа Доссена ўз фаолияти давомида бир қанча клубларда, жумладан Англиянинг "Ливерпуль" ва Италия "Наполи" жамоаларида тўп сурган. Журналистлар ундан фаолиятидаги энг яхши мураббийни танлашни сўрашди.
"Фақат битта мутахассисни илҳомлантирувчи деб айта олмайман. Ҳар бир мураббийдан оз-моз ўрганганман.
Тактика борасида Маурисио Сарри менга жуда ёқади, жисмоний тайёргарлик жиҳатидан эса Жан Пьеро Гасперини юқори баҳога лойиқ. Аммо ҳамма нарсани бир бутунликда олсак, Антонио Конте энг яхшиси", – дея Доссена сўзларини келтиради derbyderbyderby.it нашри.
Эслатиб ўтамиз, Андреа Доссена ўз футболчилик фаолиятини 2017 йилда якунлаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.