Боруссия Мёнхенгладбах меҳмонда ғалаба қозонди

Боруссия Мёнхенгладбах меҳмонда ғалаба қозонди
Бундеслиганинг 13-тури "Майнц" ва Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клублари ўртасидаги жума кунги ўйинда бошланди. Биринчи бўлимда "Боруссия" устунлик қилган бўлса-да, 17-дақиқада киритилган гол қоидабузарлик туфайли бекор қилинди.

Иккинчи бўлимда, 58-дақиқада "Майнц" дарвозаси олдида кечган курашда "Майнц" ҳимоячиси Данни да Коста ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Шундан сўнг, мезбон жамоа кўпроқ тўпга эгалик қилишга ҳаракат қилса-да, ҳисобни тенглаштира олмади.

Натижада ўйин 0:1 ҳисобида якунланди. "Майнц"нинг Бундеслигадаги ғалабасиз ўйинлар серияси тўққизтага етди ва улар 6 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги ўрнида қолди.

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си эса 16 очко билан тўққизинчи ўринга кўтарилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар