date

“Ҳайденҳайм” ва “Вольфсбург” ғалабага эришди


Германия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган бир нечта учрашувлар яхунига етди. “Ҳайденҳайм” ўз майдонида “Фрайбург”ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда драматик ғалабани қўлга киритди.

Меҳмонлар 40-дақиқада Йохан Манзамбининг зарбаси билан ҳисобни очди. Бунга жавобан, 59-дақиқада Патрик Майнка ҳисобни тенглаштирди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса Стефан Шиммер “Ҳайденҳайм”га 2:1 ҳисобига ғалаба келтирувчи гол урди. “Вольфсбург” эса ўз уйида “Унион Берлин”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда Патрик Виммер, Муҳаммад Амура ва Ловро Майернинг зарбалари голга айланса, меҳмонлар фақатгина Константинос Кульеракисинг ўз дарвозасига киритиб юборган голи орқали ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Шунингдек, “Унион”дан Леопольд Кверфельд пенальтидан унумли фойдалана олмади.

“Ҳайденҳайм” ўз майдонида ўз мухлисларини хурсанд этган бўлса, “Вольфсбург” ҳам ўзининг самарали ҳужумлари билан муҳим ғалабага эришди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Ҳайденҳайм” ва “Вольфсбург” ғалабага эришди