
Италия чемпионатининг 14-турида "Лацио" ва "Болонья" жамоалари ўзаро куч синашди. Ҳар икки жамоа бир мартадан гол урди, қизиғи шундаки, ҳар икки гол ҳам данийлик футболчилар томонидан киритилди.
"Лацио" сафида Густав Исаксен ҳисобни очди, аммо бир неча дақиқадан сўнг, "Болонья"дан Йенс Одгор таблодаги мувозанатни тиклади. Бу каби ҳолат Серия Ада охирги марта бундан роппа-роса 70 йил аввал, яъни 1955-йил 8-майда кузатилган эди.
Ўшанда "Лацио" учун Жон Хансен, "Милан" учун эса Йорген Соренсен гол урган эди. Келгуси турда "Лацио" сафарда "Парма"га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.